{{ message }}

Жозе Моуринью: «МЮ» - бор кучини Европа Лигасида ғолиб чиқиш учун сарфлайди

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Жозе Моуриньо “Арсенал”дан учралган мағлубият(0:2) дан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Натижадан жуда хафаман, лекин жамоа ёмон ўйин кўрсатди дейишга ҳаққим йўқ. Кўпчилик футболчилар бугун ишончни оқлашди. Уэйн Руни? Унда гол уриш учун ажойиб имкониятлар юзага келганди, аммо уларни голга айлантира олмади.

Погба ўйнамади, Рэшфордга ўйинга киришиб кетиш учун вақт етмади. Албатта, бугун “Арсенал”га қарши бор кучимизни ишга солмадик, чунки “МЮ”нинг мақсади Европа Лигасида ғолиб чиқиш.

Бизга мавсумни кучли тўртликда якунлашдан кўра, Европа Лигаси бош совринини қўлга киритиш афзалроқ. Баъзи бир футболчилар дам олишлари керак”, – дейди Моуриньо.

Киритиш