{{ message }}

«Валенсия» пенальтилар сериясида «Алавес»ни таслим этди ва ярим финалга йўл олди

73-дақиқада Мунир Ал-Ҳаддоди мезбонларни олдинга олиб чиққан бўлса, орадан тўрт дақиқа ўтиб Санти Мина жавоб тўпини киритди. Асосий вақт тугашига оз фурсат қолганида Рубен Собрино ҳисбони 2:1 кўринишига келтирди.

Шу тариқа, икки ўйин натижасига кўра қўшимча бўлимлар тайинланди. Унда ҳам ғолиб номи аниқланмагач, футбол лотореясига навбат келди. Пенальтилар сериясида омад меҳмонларга кулиб боқди.

Шундай қилиб, «Валенсия» Испания Кубоги ярим финалига йўл олди.

Испания Кубоги
Чорак финал

Алавес – Валенсия 2:1 (0:0, 2:1, 0:0, 0:0), пенальтилар серияси - 2:3

Голлар: 1:0 – 73 Мунир, 1:1 – 77 Санти Мина, 2:186 Собрино.

Алавес – Сивера, Лагуардиа, Дуарте, Агиррегабириа, Эли (Демирович, 85), Ибаи Гомес (Мунир, 72), Пина, Торрес, Педраса, Собрино, Гвидетти (Перес, 72).

Валенсия – Доменек, Рубен Везу, Гайя, Монтойя, Габриэл (Гарай, 23), Максимович (Санти Мина, 77), Парехо, Кондогбиа, Гонсалу Гедеш, Вьетто (Родриго, 59), Дзадза.

Огоҳлантиришлар: Торрес (48), Максимович (50), Рубен Везу (61), Педраса (66), Кондогбиа (79), Мунир (80), Парехо (85), Гонсалу Гедеш (93), Пина (96), Дуарте (97), Санти Мина (103).

Илк ўйин: 1:2

Киритиш