{{ message }}

Ван Марвейк Австралия терма жамоасини ЖЧ-2018 давомида бошқариб боради

65 ёшли мутахассис жамоани ЖЧ-2018га тайёрлайди ва мусобақа давомида бошқариб боради.

Австралия футбол федерацияси раҳбари Стивен Лоуи ушбу тайинловни шарҳлаб ўтди: «Австралия футболи учун ажойиб янгилик бўлди. Ван Марвейк жаҳон даражасидаги мутахассис. У Голландия жамоасини ЖЧ-2010да финалга қадар олиб чиққан, Саудия Арабистонини эса ЖЧ-2018 финал босқичига қадар етишига ҳисса қўшди.

Бизнинг жамоани жуда ҳам яхши билади. Чунки у бизнинг гуруҳ босқичида рақиб сифатида тўқнаш келганмиз. Унинг тажрибаси бизнинг шу қарорга келишимиз учун асосий сабаб бўлди».

Бундан аввалги мураббий Эндж Постекоглу жамоани финал босқичга олиб чиққанидан кейин ўз лавозимини тарк этган. Унинг ўрнига эса Роберто Манчини, Марсело Бьелси, Ральфа Рангника ва Славен Билич номзодлари кўриб чиқилган.

Австралия терма жамоаси бир гуруҳда Франция, Дания ва Перу термалари билан куч синашади.

 

All eyes on @fifaworldcup #GoSocceroos

Публикация от Caltex Socceroos (@socceroos) Янв 24, 2018 at 4:41 PST

 

Киритиш