{{ message }}

Зидан: Бу менинг шахсий хатойим, чунки натижа учун мен жавобгарман

«Реал» клуби бош мураббийи Зинедин Зидан Испания кубогидан чиқиб кетгани ҳақида гапириб ўтди.

«Аниқки бу менинг шахсий хатойим. Айнан мен натижага жавобгар одамман.

Биз ўзимизнинг футболни ўйнамадик, айниқса биринчи бўлимда. Жамоа етарлича яхши эмас эди. Биз ўйнашимиз керак бўлган даражага чиқа олмадик.

Бу палла барча клуб аъзолари учун оғриқли ва қийин.

Ушба мағлубиятни таҳлил қилиб қўрамиз ва айниқса мен, чунки жамоа натижаларига жавобгар шахсман. Бизда 90 дақиқа вақт бор эди, аммо ҳеч нарсани ўзгартира олмадик.

Энди олдимиздаги баҳсларга эътибор қаратишимиз лозим, дам олиш кунлари яна битта ўйинимиз бор. Яна ишлашда давом этишдан бошқа иложимиз қолмади», - дейди Зидан.

Киритиш