{{ message }}

«Пахтакор»: «Ал-Гарафа» билан олтинчи тўқнашув

30 январь куни "Пахтакор" "Ал-Гарафа"га қарши 6-бор майдонга тушади.

Барча ўйинлар Осиё Чемпионлар лигаси доирасида кузатилган. 2002 йил 3-саралаш раундида Дохада 3:4 ҳисобида мағлуб бўлган "шерлар" Тошкентда рақибни 3:0 ҳисобида доғда қолдиришган. 2008 йил гуруҳ босқичида эса сафарда 2:2 натижаси қайд этилган. Тошкентда "Пахтакор" яна рақибдан кучлироқ эканини исботлаган - 2:0.

Охирги беллашув 2010 йил нимчорак финалда ўтказилган. Ўшанда "Гарафа" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Ҳозирча ўзаро тўқнашувларда 2 ғалаба, 1 дуранг ҳамда 2 мағлубият кузатилган. Голлар уриш бўйича устунлик биз томонда, 10-7.

"Пахтакор" Қатар клубларига қарши жами 13 учрашува майдонга тушган. Уларда 5 ғалаба, 4 дуранг ва 4 мағлубият қайд этилган. Рақиблар дарвозасига 20 тўп киритилиб, 16 гол ўтказиб юборилган.

Киритиш