{{ message }}

Зидан: «Реал»даги келажагим «ПСЖ»га қарши ўйинга боғлиқ

«Реал» клуби бош мураббийи Зинедин Зидан Испания Кубоги чорак финал жавоб баҳсидан ўрин олган «Леганес»га (1:2, 1:0) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

– Сизнинг «Реал»даги келажагингиз «ПСЖ»га қарши ўйинга боғлиқ деб айтса бўладими?

– Ха, бу очиқ-ойдин кўриниб турибди. Мен мураббийман ва натижага мен жавоб бераман. Ушбу вазиятдан чиқиб кетиш учун йўл топишим керак. Мен жамоага яхши бўлиши учун ҳар доим курашаман ва ишлайман.

Қайдномага баъзи футболчиларни киритмаганимдан афсусда эмасман, кларга хордиқ керак эди. Қоғозда бизнинг таркиб етарлича кучли эди, аммо биринчи бўлимда ўйинимиз чиқмади», – дейди Зидан.

Киритиш