{{ message }}

Паулу Барбоза: Криштианунинг айбдор ёки айбсизлигини билмаймиз

- Аввало, кўпчиликни қизиқтирган савол: Роналду нега бирданига кетишни истаб қолди?

- Айни пайт футболчининг бу борадаги изоҳидан бехабармиз. Яъни турли манбаларда Роналду атрофидаги охирги воқеалардан келиб чиқиб, шундай сценарий юзага келиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда, холос.

- Хўш, бундай тахмин-хулоса нима билан боғлиқ?

- Кўринишидан, Испания солиқ маъмурияти футболчи томонидан мамлакат ғазнасига топширилаётган тўловларни қатъий текшириб кўришга қарор қилган, шекилли. Криштиану эса буни адолатсизлик, деб ҳисоблайди. Агар Лионель Мессида ҳам шунга ўхшаш муаммо борлигини эътиборга олсак, ҳаммаси оддийдек. Бироқ медиа вакиллари бу можарога бошқача ёндашмоқдалар ва умумий манзарани бўрттириб кўрсатишга уринмоқдалар.

Ўзи тушунарлики, Испанияда футболчиларни диққат билан кузатишади. Хусусан, уларнинг солиқ мажбуриятларини қандай адо этишаётгани ҳам қатъий назорат остида. Маълум вақт олдин «Реал» шарафини ҳимоя қилган Рикарду Карвальо ва Мадрид жамоасини бошқарган Жозе Моуриньога боғлиқ солиқ машмашаларию, текширувлар жараёни уларга қанчалик қимматга тушгани кўпчиликка маълум.

Бу борада ортиқча гапга ҳожат йўқ. Эсласангиз, Карвальо ҳам, Моуриньо ҳам солиқ маъмурияти билан ихтиёрий равишда ҳисоб-китоб қилишганди. Роналду ҳам балки шундай йўл тутиши маъқулдир... Ҳар ҳолда, жараённи судгача чўзишга уринишдан қандайдир маъно йўқ.

- Энди оғриқли масала: футболчиларнинг тўлиқ ҳажмда солиқ тўлашни истамасликлари сабаби нима?

- Ҳаммаси Football Leaks томонидан йўлга қўйилган онлайн-платформа туфайли бошланди. Чунончи, шу орқали футболчиларнинг ҳисоб рақамларига дахлдор молиявий маълумотлар пайдо бўлди.

Хусусан, имидж ҳуқуқлари ортидан келаётган даромад Испания солиқ органлари назоратида эмаслиги ойдинлашди. Зеро, футболчилар бу йўналишда асосан бошқа мамлакатларда рўйхатдан ўтган компаниялар билан ҳамкорлик қилишади.

- Бошқача айтганда, улар тариф фоизи пастроқ бўлган бошқа мамлакатларда солиқ тўлашади...

- Ҳа, шундай. Бироқ Испания қонунчилиги бўйича имидж шартномаси дейлик, Японияда расмийлаштирилса ҳамки, испанларга солиқ тўланиши шарт. Шунингдек, келишувни Испания идораларида махсус декларациялаш шарт. Буларнинг барчасига шартномани расмийлаштирган компания ёки фирма масъулдир.

- Роналду ва Мессини қийнаётган муаммолар ўртасида айтарли фарқ йўқ, чоғи...

ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Киритиш