{{ message }}

Футбол тарихидаги энг қимматбаҳо дарвозабонларни биласизми?

Петр ЧЕХ. Нархи: 14 млн. евро. Ҳаракат йўналиши: «Челси»  «Арсенал». Йил: 2015. «Челси» 2 йилча олдин мураккаб ҳолат қаршисида қолди: фахрий Петр Чех ва ёш Тибо Куртуадан бирини танлашига тўғри келди. Якунда «аристократлар» чехиялик киперни дўстона тарзда «Арсенал»га қўйиб юборишди. Илк мавсумда бу қарор хатодек кўринганди, аммо ҳозир бундай баҳолаш учун асос йўқ.

Самир ХАНДАНОВИЧ. Нархи: 15 млн. евро. Ҳаракат йўналиши: «Удинезе»  «Интер». Йил: 2012. Словениялик кипер ўша вақт топ-клуб сафидан жой олганди, аммо «Интер» шу-шу Европа футболи элит гуруҳидан четда қолмоқда. Умуман, бир неча йилки, Самирнинг кучлироқ клубга йўл олиши тахмин қилинмоқда, аммо... Дейлик, ҳозирда унинг «Манчестер Юнайтед»га ўтиши хусусида гап-сўзлар бор.

Ян ОБЛАК. Нархи: 16 млн. евро. Ҳаракат йўналиши: «Бенфика»  «Атлетико». Йил: 2014. «Матрасчилар» словениялик киперни Тибо Куртуа (у ижара муддати тугагани боис, Лондон «Челси»си ихтиёрига қайтганди) ўрнига сотиб олишди. У ўринбосарлик вазифасини ўрнига қўйди ва жорий ёзда энди «МЮ»да Давид де Хеа ўрнини эгаллаши хусусида хабарлар чиқмоқда.

Анжело ПЕРУЦЦИ. Нархи: 17,9 млн. евро. Ҳаракат йўналиши: «Интер»  «Лацио». Йил: 2000. 17 йил олдинги трансфер. Анжело «Интер»да атиги 1 мавсум ўйнагач, Римга кўчиб ўтган ва фолиятининг охирги 7 йилини «Лацио»га бағишлаганди. Эътиборлиси, Перуцци хайрлашув мавсумида «А» сериясининг энг яхши дарвозабони сифатида эътироф этилганди.

Клаудио БРАВО. Нархи: 18 млн. евро. Ҳаракат йўналиши: «Барселона»  «Манчестер Сити». Йил: 2016. Хосеп Гвардиола Манчестер клубида иш бошлагач, Жо Хартни Италияга жўнатди ва унинг ўрнини «Барселона» кипери билан тўлдирди. Мураббий ўз қарорини чилилик дарвозабон жамоа ҳужумини бошлашда беназир эканлиги билан изоҳлаганди. Бироқ бу трансфердан самара чиқмади, якунда «шаҳарликлар» яна янги дарвозабон сотиб олишдан ўзга чора тополмадилар.

Анжело ПЕРУЦЦИ. Нархи: 19 млн. евро. Ҳаракат йўналиши: «Ювентус»  «Интер». Йил: 1999. Элит рўйхатга 2та трансфер орқали тушган ягона кипер. Перуцци 1999 йилнинг ёзида мураббий Марчелло Липпи билан ҳамроҳликда «Юве»дан «Интер» сафига ўтди. Туринликлар унинг ўрнига Эдвин ван дер Сарни сотиб олишган, бироқ голланд кипери жамоанинг тўлақонли юлдузига айланолмаганди. Натижада «Юве» Жанлуижи Буффон харидига қўл уради, сал кейинроқ.

Себастьян ФРЕЙ. Нархи: 21 млн. евро. Ҳаракат йўналиши: «Интер»  «Парма». Йил: 2001. Янги аср аввалида «Парма» етарли маблағга эга эди ва Жанлуижи Буффонни муносиб нархда сотиб, унинг ўрнига Фрейни харид қилади. Француз «қандолатчилар» сафида чакки таассурот қолдирмайди, аммо клуб молиявий танглик сабаб, уни қайта сотишга мажбур бўлади.

Давид де ХЕА. 

ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Киритиш