{{ message }}

“Барселона” таркиби қанчага тушган?

Дарвозабонлар.  25 млн. евро (ўртача 12, 5 млн. евро)

Яспер Силессен (13 млн. евро),  Тер Чтеген (12 млн. евро)

“Барселона” икки нафар дарвозабонни 25 млн. еврога харид қилган.  Силессен учун голланд жамоаси 13 млн.евро олган бўлса,  тер Штеген немис клубига 12 млн. евро фойда келтирган.  Ҳозирча Яспер ўзи учун сарфланган маблағларни оқлаганича йўқ.

Ҳимоячилар.  102, 5 млн. евро (ўртача 17 млн. евро)

Умтити (25 млн.евро),  Хавьер Маскерано (22 млн.евро),   Матьё (20 млн.евро),  Дин (16, 5 млн.евро),  Хорди Алба (14 млн.евро),  Пике (5 млн.евро)

Каталонияликлар5 та ҳимоячини ўз сафларига олиб келиш учун 100 миллион евродан ортиқ маблағдан воз кечишган.  Бу борада Умтити энг қиммати бўлиб турибди.  Француз ҳимоячиси жамоага 25 млн. еврога тушган.  Энг қизиғи энг арзон ҳимоячи Пике бўлиб турибди.  “Барса” Шакиранинг эри учун МЮ ҳисоб рақамига атиги 5 млн.евро ўтказиб берган эди.

Ярим ҳимоячилар.  108, 25 млн.евро (ўртача 21, 5 млн.евро)

Андре Гомеш (35 млн.евро),  Арда Туран (34 млн.евро),  Иван Ракитич (18 млн.евро),  Алеиш Видал (18 млн.евро),  Денис Суарес (3, 25 млн.евро) 

“Барса” 5 та ўрта чизиқ вакили учун 108 млн.евродан сал кўпроқ пул сарфлаган.  Жамоанинг энг қиммат ярим ҳимоячиси Гомешдир.  Каталонияликлар Португал ўғлони учун 35 млн.  тўлашган.  Бироқ Андре бу пулларни оқлай олмади.  Туран ҳам ўзига сарфланган 34 млн.еврони оқлаганича йўқ.  Бу борада энг омадли трансфер Ракитич бўлди.  Хорват йигитига тўланган 18 млн.евродан клуб раҳбарияти афсусланмаса керак.

Киритиш