{{ message }}

Гейнрихнинг Яманга киритган ягона голи GIF форматида

Муаллиф - Сардорбек Сафаров.

-

Александр Гейнрихнинг Яманга киритган ягона голи GIF форматида

Футбол нақадар ажойиб ўйинлигини 3 сентябр куни "Пахтакор"га ташриф буюрган мухлислар янада яхшироқ билиб олишди. 

Зеро, улар учрашувда чин маънода ҳукмронлик қилган Ўзбекистон миллий терма жамоасидан фақатгина битта гол кўришди. Бу эса шундоқ ҳам ЖЧ-2018га чиқиш масаласи қийин бўлиб турган бир вазиятда ортиқча бўлди. Аммо,Самвел Бабаяннинг учрашув олдидан айтиб ўтган гапларини унутмаслигимиз лозим. Зеро, миллий терма жамоамизнинг янги бош мураббийи ўйинни Яман мухлислари учун ўтказишини айтиб ўтган эди. Яманда эса нотинч вазият ҳукмронлиги барчага маълум. 
 
Шу ўринда, мураббийнинг Гейнрихни майдонга туширганлиги, яъни, топқирлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз. Зеро,Сервер Жепаров ўрнига майдонга тушган Гейнрих жарима тўпини шунчаки тепгани йўқ. Балки, уни рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. Бу қандай бўлганини эса ўзингиз томоша қилинг ва голдан завқланинг:
 
 
***   ***   ***

"Эль класико" тарихидаги энг тезкор гол

---

"Эль класико"нинг мухлисларига "Реал" ва "Барселона" ўртасидаги баҳслар тарихидаги энг тезкор голни ҳавола этамиз. 

Ушбу голни кўриб хато кимдан ўтганлигини тезда англайсиз. Зеро, оддий вазиятда ҳам хато қилган Виктор Вальдес "Реал" футболчиларига ўз номларини яна бир бор тарихга муҳрлаш имконини тақдим этди. Энг қизиқарли томони, энг тезкор гол муаллифи на Лионель Месси ва на Криштиану Роналду, балки, икки футболчи соясида қолиб кетувчи, аммо, тезкор гол киритишда ўзига хос натижаларга эга Карим Бензема.

Давоми...........

Киритиш