{{ message }}

Лионель Месси, Криштиану Роналду ва Ўзбекистон футболи ҳақида сиз билмаган маълумотлар (Zamin.uz блоги)

Футбол (инглизча “foot”- оёқ, “ball”- тўп) бугунги кунда миллионлаб инсонларни ўзига жалб қила олган спорт ўйини ҳисобланади. Ушбу ўйиндан мақсад тўпни рақиб дарвозасига киритиш, яъни гол уриш ҳисобланади. Футбол ўйинида майдонда 11 кишидан иборат икки жамоа баҳс олиб боради. Футбол тўпининг оғирлиги 410-450 грамм, айлана диаметрининг узунлиги 68-70 см бўлиши ўйин қоидаларига кўра белгилаб қўйилган. Майдонда ҳар иккала жамоада биттадан дарвозабон бўлиб, улар бошқа футболчилардан фарқли равишда қўл билан ўйнаш имкониятига эга. Бошқа ҳеч қайси футболчилар ўйин давомида қўл билан ўйнаши мумкин эмас, бу қоидабузарлик ҳисобланади. Тананинг бошқа аъзолари, оёқ, бош, тананинг гавда қисмлари билан тўпни бўйсундириш, гол киритиш мумкин. Футболда қоидабузарлик учун ҳакам томонидан сариқ ва қизил қарточкалар кўрсатилади.

**************

Ўзбекистонда 1912 йилда Қўқонда футбол жамоаси тузилган. Кейинчалик Фарғона, Самарқанд, Тошкент, Андижон, Наманган шаҳарларида ҳам футбол жамоалари пайдо бўлган. Кўп карра Ўзбекистон чемпиони Тошкентнинг “Пахтакор” клуби 1956 йилда ташкил этилган. Ўзбекистон футбол федерацияси дастлаб 1959 йилда йилда ташкил этилган бўлиб, 1992 ва 2001 йилларда қайта рўйҳатдан ўтган. Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 1994 йилда Осиё ўйинлари ғолиби бўлган.

Криштиану Роналду ва Лионель Месси ҳақида ўқиш учун қуйидаги ҳаволадан ўқишингиз мумкин.

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Киритиш