{{ message }}

АПЛ. Чемпионлик кимга насиб этади? (Zamin.uz блоги)

Футбол бўйича “кучли бешлик” дея ном олган чемпионатларда 2016-2017 йилги мавсум тобора поёнига етиб, чемпионлик пойгаси ҳал қилувчи босқичга кириб улгурган. Ушбу чемпионатлар доирасида биз сизлар билан Англия премьер лигасидасидаги чемпионлик пойгасида кимнинг имконияти юқорироқ эканлигини таҳлил қилиб чиқамиз. Демак айни пайтда чемпионатда ушбу мавсумда 34 та учрашув ўтказиб, Лондонинг Челси клуби 81 очко билан турнир жадвалининг 1-ўринида, яна бир Лондон клуби Тоттенхем чемпионатда ушбу мавсумда 35 та учрашув ўтказган 77 очко билан жадвалнинг 2-ўринида турибди. Жадвалнинг учинчи ва тўртинчи ўринларида чемпионатда 35 тадан учрашув ўтказиб, 69 тадан очко жамғарган холда Манчестр Сити ва Ливерпул клублари жойлашган. Табиий холда кўриниб турибдики, чемпионлик учун кураш Челси ва Тоттенхем ўртасида кечади. Демак қолган турларда ушбу клублар ўтказадиган учрашувлар тақвими билан танишинг:

Тоттенхем:

14.05.2017 йил. 37-тур. Тоттенхем - Манчестр Юнайтед.

18.05.2017 йил. Қолдирилган 34-тур. Лестер Сити - Тоттенхем.

21.05.2017 йил. 38-тур. Халл Сити - Тоттенхем

Челси:

08.05.2017 йил. 37-тур. Челси - Мидлсбро

12.05.2017 йил. 37-тур. Вест Бромвич - Челси

15.05.2017 йил. Қолдирилган 28-тур. Челси - Уотфорд.

21.05.2017 йил. 38-тур.Челси - Сандерленд.

 

Спорт бўйича турли янгиликларни Zamin.uz сайтидан ўқишингиз мумкин.

Киритиш