{{ message }}

Ҳужум қироллари. Қандай қилиб “Монако” Европанинг энг самарали жамоасига айланди? (Zamin.uz блоги)

Бўлиб ўтган «Манчестер Сити» – «Монако» ўйинидан сўнг «Монако» жамоаси Европанинг энг самарали жамоаси эканликларини яна бир бор исботлашди. Zamin.uz блоги “Монако” нинг ушбу мавсумдаги фойдали юришлари ҳақида фикр юритади. 

Ушбу мавсумда ўз уйида “Ницца” устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган “Монако” барча мусобақаларда урилган голларини 100 та етказиб олди ва Европанинг энг самарали жамоаси номига эгалик қилиб турибди. Францияликлардан ташқари ушбу натижани Испаниянинг “Барселона” жамоаси ҳам такрорлади. “Монегаскликлар” ва “каталонияликлар” етакчи 5 та лигада иштирок этувчи клублар орасида барча мусобақаларда қўлга киритган натижалари бўйича биринчилардан бўлиб энг самарали клубга айланишди. Ўзининг 100-голини “Монако” 38 та ўйинда, “Барселона” эса 36 та ўйинда уришга эришди. 
«Барселона» ва «Монако» клубининг рақиблари дарвозасига урган биринчи 100 та голи мусобақалар бўйича қуйидагича тақсимланади:

Барселона:
Ла Лига: 55 та гол
Чемпионлар Лигаси: 20 та гол
Испания кубоги: 20 та гол
Испания Суперкубоги: 5 та гол.

Монако:
Лига 1: 68 та гол
Чемпионлар Лигаси: 16 та гол
Франция кубоги: 7 та гол
Лига кубоги: 9 та гол.

«Монегаскликлар» учун ушбу мавсумнинг яна битта самарали рекорди мавжуд. Айнан “Монако” Европа клублари орасида ўз чемпионатида энг кўп гол урган жамоа бўлиб турибди. 
Ҳа «монегаскликлар» учта ўйин кўп ўтказишган “Барселона” дан, лекин агар ўтказган ўйинларини тенглаштирсак ҳам барибир “Монако” олдинда. Лига 1 да 21 та ўйинда “Монако” 64 та гол урган бўлса, “Барселона” эса шунча ўйинда 55 та гол уришга эришган. «Монако» нинг «Барселона» дан асосий устунлиги шундаки, улар содир этилган имкониятлардан энг яхши фойдалана олишган. 

Давоми Zamin.uz сайтида.

Киритиш