{{ message }}

Равшан Ҳайдаров ОФК конференциясида иштирок этмоқда

Шу йилнинг 6 март куни Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда Олимпия терма жамоалари бош мураббийлари учун ОФКнинг 1-конференцияси бошланди.

Ушбу Конференцияда ФИФАнинг Мураббийлар ва футболчилар тайёрлаш бошқармаси бошлиғи Бранимир Ужевич, ОФК Техник директори Энджи Роксбург ҳамда Осиё мамлакатлари Олимпия терма жамоалари бош мураббийлари иштирок этишмоқда.

Ўзбекистон номидан мазкур конференцияда Равшан Ҳайдаров ва Ислом Аҳмедов қатнашяпти.

Конференцияда шу йилнинг январь ойида Хитойда ўтказилган U-23 Осиё чемпионати таҳлил қилинди. Ўзбекистон Олимпия терма жамоасининг муваффақияти конференция иштирокчилари томонидан юксак баҳоланди. Равшан Ҳайдаров мазкур мусобақага тайёргарлик жараёни, ўйин услублари ва тактик ўзгаришлар ҳақида йиғилганларга маъруза қилиб берди. Шундан сўнг Ўзбекистон ОТЖнинг Осиё чемпионатидаги ғалабасига бағишланган видеоролик йиғилганларга намойиш қилинди.

Конференция 8 мартга қадар ўз ишини давом эттиради. Унда Токиода бўладиган Олимпиада ўйинларига тайёргарлик масалалари ҳам муҳокама қилиниши кўзда тутилган.

Киритиш

Ўхшаш хабарлар