{{ message }}

Роналду ван Нистелройнинг афсонавий рекордини такрорлади

«Реал» клуби ЕЧЛ 1/8 финали жавоб ўйинида «ПСЖ»ни мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди.

Учрашувнинг 51-дақиқасида мадридликлар клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду аниқ зарба билан ўйиндаги ҳисобни очганди. Шу тариқа, португалиялик ўйинчи ЕЧЛ баҳсларининг кетма-кет тўққизта ўйинида рақиб дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди.

Роналду ушбу кўрсатгични қайд эта олган турнир тарихидаги иккинчи футболчига айланди. Шу кунгача мусобақанинг кетма-кет 9та учрашувида гол уриш фақат «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Руд ван Нистелройга (2002/03 мавсумда) насиб этганди.

Айни дамда Чемпионлар лигаси ўйиндарида Роналду ҳисобида 12 гол бор ва у саккизта учрашувда майдонга тушган.

Манба: www.marca.com

Киритиш