{{ message }}

Европа Лигаси. «Арсенал» сафарда «Милан»ни таслим қилди

Европа лигасининг 1/8 финал илк баҳсидан ўрин олган бир қатор учрашувлар ўз ниҳоясига етди.

Ушбу куннинг марказий ўйинида «Милан» муҳташам «Сан-Сиро» стадионида «Арсенал»ни қабул қилди.

Учрашувнинг 15-дақиқасида Месут Ўзилдан узатма қабул қилиб олган Гейнрих Мхитарян тўпга кучли зарба берди, ҳимоячига тегиб ўз йўналишини ўзгартирган тўп миланликлар дарвозасидан жой олди.

Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларнинг сўнггисида яна Ўзил катта сахнага чиқди, бу сафар германиялик футболчи Аорон Рэмзини дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқарди. Уэльслик ўйинчи Доннаруммани алдаган ҳолда бўш дарвозани ишғол қилди.

Иккинчи бўлимда мезбонлар ҳарчанд уринмасинлар, лондонликларнинг чуқур ҳимоясини ёриб ўтишга эриша олмадилар.

Дортмунднинг «Боруссия»си эса кутилмаганда ўз майдонида «Ред Булл Зальцбург»га имкониятни бой берди.

Валон Беришанинг дублига мезбонлар Андре Шюррленинг аниқ зарбаси билан жавоб қайтара олдилар холос.

Ушбу жуфтликлар ўртасидаги жавоб ўйинлари 15 март куни ўтказилади.

Европа Лигаси, 1/8 финал
Милан Италия – Арсенал Англия 0:2 (0:2, 0:0)
Голлар: 0:1 – 15 Мхитарян, 0:2 – 45+4 Рэмзи.
Милан – Доннарумма, Бонуччи, Родригес, Калабрия (Борини, 79), Романьоли, Бонавентура, Биглия, Чалханоглу (Калинич, 62), Кессиэ, Сусо, Кутроне (Андре Силва, 69).
Арсенал – Оспина, Мустафи, Колашинац (Мэйтленд-Найлз, 62), Чемберс (Эль-Ненни, 85), Косьельни, Рэмзи, Джака, Уилшер, Озил (Холдинг, 80), Мхитарян, Уэлбек.
Огоҳлантиришлар: Колашинац (60), Рэмзи (71).

Киритиш