{{ message }}

Роналду ва Игуаин ЕЧЛ ушбу ҳафта энг яхши футболчиси бўлишга даъвогар

Номзодлар номи аниқ бўлди.

УЕФА Европа чемпионлар лигаси ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга номзодларни эълон қилди.

Ушбу совринга «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду, «Ювентус» тўпурари Гонсало Игуаин, «Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Жеймс Милнер ва «Манчестер Сити» футболчиси Лерой Санелар даъвогарлик қилмоқда.

Овоз бериш жараёни эртагача УЕФА расмий сайтида давом этади ва шундан сўнг ғолиб номи аниқланади.

Кўпчилик португалиялик футболчининг имкониятларини юқори деб баҳоламоқда, аммо буни вақт кўрсатади.

Биз эса, ғолиб номини маълум бўлгач хабар берамиз.

Азизхон Акбаров

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар