{{ message }}

Рэмзи: «Арсенал» «Сан-Сиро»да ғалабага эришганидан хурсандман

Лондоннинг “Арсенал” клуби ярим ҳимоячиси Аарон Рэмзи “Милан”га (2:0) қарши кечган Европа лигаси 1/8 финалининг дастлабки ўйинидан сўнг ўз фикрларини билдирди.

“Биз ўйинни яхши бошладик, биринчи бўлимда иккита гол киритиб, кучли иштиёқ намойиш этдик. “Милан” билан “Сан-Сиро”да ўйнаш доим қийин. Буни ўз таржибамдан биламан.

Бу ерда 0:4 ҳисобида ютқазганимиз ёдимда. Шу сабабли бу ерда ғалабага эришганимиздан хурсандман.

Бу муваффақият ўз кучимизга бўлган ишончни орттириб, тинмай меҳнат қилишда давом этишга ёрдам беради. Биз нималарга қодирлигимизни биламиз”, – деди Рэмзи.

Киритиш