{{ message }}

Венгер: Даҳшатли ҳафтадан кейин муҳим ғалаба бўлди

Биз бугун таваккал қиладиган аҳволда эмас эдик

«Арсенал» клуби бош мураббийи Арсен Венгер Европа лигаси 1/8 финал «Милан» жамоаси устидан қозонилган ғалаба (0:2) ҳақида гапириб ўтди.

«Албатта, бизда бўлган даҳшатли ҳафтадан кейин муҳим ғалабага эришдик. Зафар қучиш муҳим, бироқ бу кейинги босқичга чиқдик дегани эмас. Биз ишни уйда якунига ясашимиз лозим. Мен бизнинг жамоа кўрсатган иродадан кўнглим тўлди.

Биз бугун таваккал қиладиган аҳволда эмас эдик. Жуда ҳам диққат билан ўйнаш ҳам ярамайди, чунки жамоа ҳаракати чекланиб қолади. Ўйин охирига қадар яхши ҳимояландик.

Кубок финалида ўйнар экансан, буни бир неча кун ичида англаш қийин. Биз боксчи сингари нокдаун ҳолатига тушиб қолган эдик ва жавоб қайтара олдик. Ғурур ва ўз маҳоратимизни кўрсатиш туйғуси ўйин давомида шаклланиб борди», - дейди франциялик мутахассис.

Манба: www.sports.ru

Киритиш