{{ message }}

«Динамо К» Римда «Лацио» билан дуранг ўйнади, «Спортинг»да ғалаба

Европа лигасининг 1/8 финал илк баҳсидан ўрин олган бир қатор учрашувлар ўз ниҳоясига етди.

«Лацио» клуби ўз майдонида «Динамо Киев»ни қабул қилди. Римдаги «Олимпико» стадионида кечган баҳс жанговар дуранг билан якун топди.

Биринчи бўлимда икки жамоада ҳам бир қатор қулай вазиятлар яратилган бўлсада, дарвозалар дахлсиз қолди. Учрашувнинг 52-дақиқасида Виктор Циганков киевликларни олдинга олиб чиқди.

Сўнгра римликлар Чиро Иммобиле ва Фелипе Андерсонларнинг аниқ зарбалари орқали ҳисобни ўз томонларига оғдирдилар. 79-дақиқада Жуниор Мораес мувозанатни тиклашга эришди ва бу ўйиндаги сўнгги голга айланди.

Лиссабоннинг «Спортинг» клуби ўз уйида «Виктория Пльзень»ни меҳмон қилди ва Фредди Монтеронинг дубли эвазига муҳим ғалабани қўлга киритди.

Ушбу жуфтликлар ўртасидаги жавоб ўйинлари 15 март куни ўтказилади.

Европа Лигаси, 1/8 финал
Лацио Италия – Динамо Киев Украина 2:2 (0:0, 2:2)
Голлар: 0:1 – 52 Циганков, 1:1 – 54 Иммобиле, 2:1 – 62 Фелипе Андерсон, 2:2 – 79 Мораес.
Лацио – Стракоша, де Врей, Раду, Лукаку, Уоллес (Нани, 85), Фелипе Андерсон, Мурджиа (Пароло, 74), Лейва, Милинкович-Савич, Баста (Габаррон, 74), Иммобиле.
Динамо Киев – Бойко, Кадар, Бурда, Пиварич, Морозюк, Шапаренко (Мораес, 67), Буяльский, Гармаш, Циганков, Кендзера, Беседин.
Огоҳлантиришлар: Пиварич (36), Мурджиа (63), Кадар (69), Гармаш (70), Милинкович-Савич (71), Лукаку (81), Бойко (90).

Спортинг Португалия – Виктория Пльзень Чехия 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 45 Монтеро, 2:0 – 49 Монтеро.
Спортинг – Руй Патрисиу, Коэнтрау (Рубен Рибейру, 86), Коатес, Матье, Ристовски, Акунья (Батталья, 57), Вильям Карвалью, Желсон Мартинш, Фернандеш, Руис (Бруно Сезар, 79), Монтеро.
Виктория Пльзень – Грушка, Гейда, Лимберски, Ржезник, Губник, Земан (Чермак, 82), Петржела (Хоры, 62), Горшава, Коларж (Коваржик, 75), Грошовски, Крменчик.
Огоҳлантиришлар: Батталья (62), Горшава (66), Коатес (67), Вильям Карвалью (73), Лимберски (87).

Манба: www.uff.uz

Киритиш

Ўхшаш хабарлар