{{ message }}

Таэквондо. Голландиядаги турнирнинг илк куни муваффақиятли ўтди

Теглар:

Кеча Голландиянинг Эйндховен шаҳрида таэквондо бўйича Голландия очиқ чемпионати бошлангани ҳақида хабар қилгандик.

Кеча ўсмирлар ўртасидаги жанглар бўлиб ўтди.

Дастлабки кун якунларига кўра, Мадина Маннопова, Жасур Жайсунов, Улуғбек Рашидовлар олтин, Озода Собиржонова, Бегзод Ибрагимов, Шаҳзод Жўраевлар кумуш медалларни қўлга киритдилар.

Бугун ўтказиладиган баҳсларда ўсмирлар ўртасидаги жангларда Феруза Содиқова ва Жасурбек Зокировлар иштирок этадилар.

Катталар ўртасидаги беллашувларда эса Дмитрий Шокин, Шахбоз Шофайзиев, Умида Абдуллаева, Динора Мамадибрагимова, Тимурбек Ўролов ҳамда Баҳром Абдуллаевлар ўз омадларини синаб кўрадилар.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси
матбуот хизмати

Манба: olympic.uz

Киритиш