{{ message }}

Пол Инс: Ишончим комил, Санчес «Манчестер Юнайтед»га ўтганидан афсусда

«Манчестер Юнайтед» клубининг собиқ футболчиси Пол Инс манкунианликлар ҳужумчиси Алексис Санчес ҳақида фикр билдириб ўтди.

«Санчес ўйинларда тер тўкишда давом этмоқда, аммо у қанчалик жон куйдирса, жамоа шу қадар ёмон кўринмоқда. Ишончим комил, у мавсум охиригача кутиб, бошқа жамоага йўл олиш фикрига келмаганидан афсусда. У Жозе Моуриньюнинг ўйин услубига мос тушмаслиги очиқ-ойдин кўриниб турибди.

Санчес «Манчестер Сити» таркибига осонроқ киришиб кетарди. Балки, Моуриньюнинг режаси ўйинни Лукаку, Санчес ва Погба атрофида қуришдир, аммо керакли футболчиларни сотиб олиш учун яна қанча пул сарфлаш мумкин?» — дейди Инс.

Манба: www.thesun.co.uk

Киритиш