{{ message }}

ЕЧЛ. Қуръа ташлаш маросими якунланди!

Бугун, 16 март куни УЕФА ташкилотининг Ньон шаҳридаги қароргоҳида Европа чемпионлар лигаси ва Европа Лигасининг чорак финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуръа жараёнида чорак финалга етиб келган барча 8 жамоа бир–бирига тўғри келиб қолиши мумкин.

Масалан, чорак финалда “Реал” – “Барселона”, “Манчестер Сити” – “Ливерпуль” ёки “Рома” – “Ювентус” учрашувларига гувоҳ бўлишимиз мумкин.

www.uff.uz сайти ҳар доимгидек муҳим воқеаларни сизларнинг эътиборингизга етказиб туради.

Чорак финал иштирокчилари:

“Барселона” (Испания)
“Бавария” (Германия)
“Ливерпуль” (Англия)
“Манчестер Сити” (Англия)
“Реал” (Испания)
“Рома” (Италия)
“Севилья” (Испания)
“Ювентус” (Италия)

Маросим Тошкент вақти билан 16.00 да бошланади.

Ўз тахминингизни хабар остига қолдиришингиз мумкин эди.

Демак, диққат қилинг:

"Барселона" - "Рома"
"Севилья" - "Бавария"
"Ювентус" - "Реал Мадрид"
"Ливерпуль" - "Манчестер Сити"

Маълумот учун, чорак финалнинг дастлабки учрашувлари 3 ва 4 апрель, жавоб баҳслари эса 10 ва 11 апрель кунлари бўлиб ўтади. Финал баҳси эса 26 май куни Киевдаги "Олимпийский" стадионида бўлиб ўтади.

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар