{{ message }}

Месси – ЕЧЛнинг ушбу ҳафтадаги энг яхши футболчиси

«Барселона» клуби ҳужумчиси Лионель Месси ЕЧЛда ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.

30 ёшли аргентиналик ўйинчи УЕФА расмий сайтидаги овоз бериш жараёнида 79% овоз тўплаб, рақобатчиларини катта фарқ билан ортда қолдирган.

«Челси»га қарши жавоб баҳсида (3:0) Месси иккита гол ва битта голли узатмага муаллифлик қилганди.

Шунингдек, ушбу номга Томас Мюллер («Бавария»), Виссман Бен-Йеддер («Севилья») ва Эдин Жеко («Рома») каби футболчилар давоъгарлик қилишганди.

Манба: www.uefa.com

Киритиш