{{ message }}

Франция ФФ мутассаддилари ЎФАда семинар ўтказишди

Аввал хабар берганимиздек, кеча Франция футбол федерацияси Президенти маҳкамаси бошлиғи Жаноб Кенни Жан Мари ва Техник директор ўринбосари Людовик Дебрю юртимизга ташриф буюришди.

Миллий олимпия қўмитасида франциялик юқори мартабали меҳмонларни Миллий олимпия қўмитаси президенти, ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов ва Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакром Исроилов қабул қилишди ва фикр алмашишди.

Бугун Кенни Жан Мари ва Людовик Дебрю “Бунёдкор”, “Пахтакор” ва “Локомотив” клублари билан яқиндан танишишди. Уларга ФИФАнинг Минтақавий футболни ривожлантириш менежери Эссам Ал-Суҳиббаний ҳамроҳлик қилди.

Куннинг иккинчи ярмида Кенни Жан Мари ва Людовик Дебрю Ўзбекистон футбол ассоциациясида маркетинг йўналиши бўйича семинар ўтказишди. Семинарда Суперлига клубларида маркетинг йўналишида фаолият юритаётган мутахасисслар иштирок этишди.

Кенни Жан Мари ва Людовик Дебрю футболни ривожлантиришнинг французча модели ҳақида батафсил тушунтириш беришди.

Семинар давомида йиғилганлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мутахассисларга мурожаат қилишди ва тегишли жавоблар олишди.

Манба: www.the-uff.com
Киритиш