{{ message }}

Канте: «Челси» – менинг уйим

Ўтган мавсум жуда омадли келди, чунки биз соврин ютиб олдик...

«Челси» клуби ярим ҳимоячиси Н'Голо Канте бошқа клублар таклифи билан қизиқмаяпти ва лондонликлар сафида бахтли.

«Бу клуб – менинг уйим. Ўтган мавсум жуда омадли келди, чунки биз соврин ютиб олдик. Кейинги мавсумда эса мен ЕЧЛда ўйнаш бахтига муяссар бўлдим ва ҳозир биз кучли тўртликка кириш учун курашмоқдамиз.

Биз ушбу ўринлардан жой олиш ва Чемпионлар лигасига чиқиш учун охиригача курашамиз. Бундан ташқари Англия Кубогидаги юришимизни ҳам давом эттирмоқдамиз ва бунда ҳам финалга чиқиб соврин ютиш учун бор имкониятимизни ишга соламиз», — дейди Канте.

Манба: www.championat.com
Киритиш