{{ message }}

Кутроне: Месси мен учун – PlayStation қаҳрамони

«Милан» клуби ва Италия терма жамоаси ҳужумчиси Патрик Кутроне Аргентинага қарши кечадиган ўртоқлик ўйини олдидан Лионель Месси ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Месси мен учун – PlayStation қаҳрамони. Мен ҳар доим уни телевизор орқали кўраман, аммо ҳали юзма-юз дуч келмаганман. У билан кўришиш мен учун шараф.

Ушбу мавсум? Мен энди 20 ёшдаман ва орзу қилишдан тўхтамаяпман. Ўтган мавсум ёшлар таркибида ўйнардим ва бу ерда бўлишни хатто тасаввур ҳам қилолмасдим.

Мен ҳар доим машғулотларда бор кучим билан ҳаракат қиламан ва менга ишонч билдирган мураббийларга ташаккур айтаман», – дейди Кутроне.

Манба: www.championat.com
Киритиш