{{ message }}

Sport TV канали КХЛ'нинг эксклюзив трансляция ҳуқуқини қўлга киритди

ЎзМТРК хоккей бўйича КХЛ (Континенталь хоккей лига) плей-офф босқичининг эксклюзив трансляция ҳуқуқини қўлга киритди, дея хабар қилмоқда телеканал матбуот хизмати. КХЛда Россия, Белорус, Қозоғистон, Латвия, Словакия, Финляндия ва Хитойнинг  энг сара жамоалари иштирок этишади. Эндиликда юртимиздаги хоккей мухлислари “Sport” TVда эфирга узатиладиган ретрансляциялар орқали хоккейнинг муросасиз тўқнашувларига гувоҳ бўлишлари мумкин.

                                                                                                                                                                                                                                                                                     “ЎзМТРК масъул ходимлари турли спорт мусобақаларининг телетрансляция ҳуқуқини олиш бўйича мунтазам ҳаракатда. Бу борадаги амалий тадбирлар тўхтаб қолмайди. Яқин вақт ичида ЎзМТРК UzSportTV да телетомошабинларни янада каттароқ хушхабарлар билан хурсанд қилиш борасида иш олиб борилмоқда”,- дейди МТРК “Sport” ДУК директори Зоҳид Каримов.

Манба: www.uff.uz
Киритиш