{{ message }}

«Реал» бразилиялик дарвозабон учун 60 млн евро сарфлашга тайёр

«Реал» клуби «Рома» дарвозабони Алиссонни қўлга киритмоқчи.

Corriere dello Sport нашрининг хабар қилишича, «Қироллик клуби» 25 ёшли посбон учун римликларга 60 млн евро тўлашга тайёр.

Бразилиялик футболчининг ўзига «Реал» беш йиллик шартнома таклиф қилмоқда ва айни дамдаги маошидан икки баробар кўпроқ тўлашга тайёр. Алиссон мадридликлар сафида йилига 5 млн евро ишлаб топиши мумкин.

Футболчига «Ливерпуль» клубидан ҳам қизиқиш бор, бироқ Алиссон «Реал» вариантини маъқул кўрмоқда.

Шу ўринда, «Рома» ўз етакчиси билан хайрлашиш ниятида эмас ва у билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда.

Манба: www.sports.ru
Киритиш