{{ message }}

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Марокашга етиб борди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Туркиянинг Истанбул шаҳрига етиб боргани ва у ерда машғулот ҳам ўтказгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Бугун миллий терма жамоа аъзолари Истанбул – Касабланка йўналиши бўйлаб Марокашга етиб борди. Узоқ муддатли парвозни амалга оширган футболчилар Касабланка шаҳридаги “Farah Casablanca” меҳмонхонасига жойлашишди.

Эртадан терма жамоамиз аъзолари Марокашдаги илк машғулотларга киришишади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон МТЖ 23 март куни Сенегалга қарши, 27 март куни эса Марокашга қарши баҳс олиб боради.

Манба: www.the-uff.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар