{{ message }}

Умид Аҳмаджоновнинг Наврўз байрами табриги

Юртимизда янгиланиш, ёшариш аёми бўлган Наврўз байрами кенг нишонланмоқда.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов юртимиздаги барча футбол мухлисларини мана шу баҳор байрами билан муборакбод этади.

“Баҳор айёми юртимизга тинчлик, хотиржамлик, қут-барака олиб келсин! Янги мавсумда барчамизга янги ғалабалар доимо ёр бўлсин! Мамлакатимиз Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев юртимизда спортнинг, хусусан, футболнинг ривожига катта эътибор қаратиб, бизни янги ғалабалар сари ундамоқдалар. Куни кеча муҳтарам Президентимиз томонидан қабул қилинган “Футболни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарор ушбу фикримизга асос бўлади.

Мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш ва футболимизни янги босқичга олиб чиқиш учун туну кун меҳнат қилиб, олдимизда турган муҳим мусобақаларда муваффақиятли иштирок этган ҳолда, юртимиз довруғини оламга ёйишда барчамиз биргаликда ҳаракат қиламиз!

Наврўз байрами нишонланаётган шу кунларда Ўзбекистон миллий ва олимпия терма жамоаси иккитадан ўртоқлик ўйинларида майдонга тушади. Миллий термамиз сафарда Сенегал ва Марокашга қарши баҳс олиб борса, Олимпия терма жамоамиз водийда Кенияга қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказади.

Мана шу ўйинларда вакилларимизга омад ва ғалабалар ёр бўлсин!”, - деди Умид Аҳмаджонов.

Манба: www.the-uff.com
Киритиш