{{ message }}

Санчеснинг майдондаги муаммолари сабаби маълум бўлди

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Алексис Санчес янги клубда ўз ўрнини топишга қийналмоқда.

Чилилик футболчи АПЛнинг энг юқори маош олувчи ўйинчисига айланди, у ҳафтасига 600 минг еврони ташкил қилади. Аммо ҳали ҳам жамоадошлари билан тил топиша олмади.

Санчеснинг ҳозирги аҳволи Анхель Ди Мария билан бўлган ҳолатни эслатиб юбормоқда ва ўшанда аргентиналик ярим ҳимоячи бир йил ўтиб «ПСЖ» сафига ўтиб кетган эди.

Алексис Санчес «Манчестер Юнайтед»дагилар фикрича, ёпиқ ва қайсар одам. У бир неча маротаба машғулотлар базасида ёмон кайфият билан келган. Ҳатто овқатланганда ҳам бир ўзи ўтиришни ҳуш кўради.

«У бу ерда бўлишни истамаётган одамга ўхшайди. Бунинг барчаси хатодек, йўқолиб қолган бола каби кўринади. Ҳудди шундай ҳолат Ди Мария билан ҳам кузатилган эди», - дейди клуб вакили

Манба: www.sports.ru

Киритиш