{{ message }}

Зидан Левандовскининг харидини маъқуллади

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Зинедин Зидан мюнхеннинг «Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовскини ёзда сотиб олинишига розилик билдирди, деб хабар бермоқда AS нашри.

«Реал» вакиллари аллақачон 29-ёшли польшалик футболчи Пини Захави билан шартнома шартларини келишиб олишган. Клублар эса ҳали ўзаро музокара олиб боришмади. Катта эҳтимол билан «Бавария» клуби ўз тўпурарини 100 миллион евродан кам бўлмаган миқдордаги пулга сотишга рози бўлади.

Аммо «қироллик клуби» келишувга Хамес Родригесни қўшиб ушбу маблағни камайтиришга уриниб кўради. Хамес мюнхенликлар таркибида 2019 йилнинг ёзига қадар ижарага берилган эди ва сотиб олиш учун 42 миллион тўлаши керак бўлади.

«Реал» клуби «Тоттенхэм» ҳужумчиси Харри Кейнни сотиб олиш фикридан воз кечишди, чунки унинг учун жуда ҳам катта миқдорда пул сўралмоқда.

Манба: www.championat.com

Киритиш