{{ message }}

Marca: Зидан январда «Рома» ҳужумчисини сотиб олишдан бош тортган

«Реал» клуби қишки трансфер мавсумида «Рома» ҳужумчиси Эдин Жекони сотиб олиш вариантини криб чиққан, дея хабар қилмоқда Marca нашри.

Манбада таъкидланишича, мадридликлар 32 ёшли футболчини қўшиб олишга шай эдилар ва сўнгги сўзни айтиш «Реал» устози Зинедин Зиданга қолганди. Бироқ жамоа бош мураббийи ушбу трансфердан бош тортган.

Январда Жекога шунингдек «Челси» клубидан ҳам қизиқиш бўлганди.

Босниялик ўйинчи ушбу мавсум «Рома»нинг А Сериядаги 28та ўйинида қатнашиб, 13 голга муаллифлик қилган.

Манба: www.championat.com
Киритиш