{{ message }}

Собиқ парижлик Ибраҳимович: «Лос-Анжелес Гэлакси»ни танлашимга Бекхэм сабабчи

«Лос-Анжелес Гэлакси» клубининг янги ҳужумчиси Златан Ибраҳимович ушбу жамоани танлашида Дэвид Бекхэм муҳим рол ўйнаганини айтиб ўтди.

«Мен Дэвид билан «ПСЖ»да ўйнаб юрган вақтларим танишгандим. У «Лос-Анжелес Гэлакси» ва у ерда орттирган тажрибаси ҳақида кўп гапириб берарди. Бекхэм жамоани мақтади ва шу ерда ўз омадимни синаб кўришни таклиф қилди.

Унинг мақтовлари ушбу йўлни танлашимда муҳим аҳамият касб этди. Бу ҳодиса аввалроқ содир бўлиши керак эди деб ўйлайман, аммо бундай бўлмади. Демак, тақдир шундай», — дейди Ибраҳимович.

Киритиш