{{ message }}

Де Хеа, тер Стеген ва Рейна ЖЧ-2018 тўпидан норози

Теглар:

Испания ва Германия терма жамоаси дарвозабонлари ЖЧ-2018 расмий тўпидан норози бўлмоқда.

Давид Де Хеа, Марк-Андре тер Стеген ва Хосе Рейна жума куни бўлган ўйинлардан кейин Adidas компанияси тақдим этган Telstar 18 тўпи ҳақида гапириб ўтишди.

«Тўп ўзини бошқача тутмоқда, унинг парвози антиқа. Кўп нарсани яхшиласа бўлади», - дейишган ҳар уччала посбон.

«Бу тўп билан ишлаб бўлмайди, кафолат бераманки Россиядаги ЖЧ-2018 мусобақасида узоқ масофадан камида 35 та гол киритилиши тарафдорисиз. Улар ўзгаришлар киритиши лозим, ҳали вақт бор», - дейди Рейна.

«Дарвозабонларда ушбу тўп билан кўплаб муаммолар пайдо бўлмоқда. У ҳақиқатдан ҳам ғайритабиий. Уни янада яхши қилишлари мумкин эди», - дейди Де Хеа.

«Тўп яхшироқ бўлиши мумкин эди, у кўпинча оғиб кетмоқда. Ўйлайманки, жаҳон чемпионати бошланишидан аввал биз унга имкон қадар тезроқ кўникишимиз лозим. Бошқа имконимиз йўқ», - дейди тер Стеген.

Киритиш