{{ message }}

«Бавария» Левандовски ўрнига «Тоттенхэм» футболчисини сотиб олмоқчи

«Бавария» клуби «Тоттенхэм» ҳужумчиси Харри Кейнни сотиб олиш истагида, деб хабар бермоқда Marca нашри.

Кутилишича, 24-ёшли футболчи жамоа ҳужумчиси Роберт Левандовскининг ўрнига номзод сифатида қаралмоқда. Польшалик футболчи ёзги трансфер ойнасида мадриднинг «Реал» клубига ўтиши кутилмоқда.

«Бавария» клуби вакиллари «Тоттенхэм» бош мураббиийи Маурисио Почеттино билан бошланғич музокараларни олиб борди. Ёзда аргентиналик мутахассис немис жамоасини бошқарган тақдирда Кейн ҳам Мюнхенга кўчиб ўтиши мумкин.

Аввалги тарқалган хабарларга кўра, «Реал» клуби Кейнга белгиланган юқори бахо учун унинг трансферидан воз кечди.

Киритиш