{{ message }}

Ҳамюртимиз Максим Шацких ҳақида илиқ фикрлар. Биринчи қисм

Эътиборингизга, Breakingthelines.com сайти мухбири Сиван Жоннинг ўзбекистонлик иқтидорли ҳужумчи, бир неча йил Киевнинг "Динамо" клубида тўп сурган Максим Шацких ҳақидаги мақоласини ҳавола этамиз.

"2002 йилнинг 17 сентябрь куни эди. Ўшанда Малайзияда Киевнинг "Динамо" клуби машғулотларини кузатишга муваффақ бўлдим. Украина гранди сэр Бобби Робсонинг "Ньюкасл" жамоасига қарши тўп сураётганди.

Негадир киевликлар таркибида 16-рақам эгасини кузатиб қолдим. У жуда бақувват ва келишган йигит эди, майдонда бошқача ўйнарди. Уни кузатишда давом этдим. Бекорга кузатмаганим маълум бўлди... У ўзбекистонлик Максим Шацких бўлиб чиқди ва жуда чиройли ўйнарди.

Ўйиннинг 16-дақиқасида Йерко Леко тўпни Шацкихга оширади, Макс эса 25 метрлардан бечора Шей Гивен дарвозасини "михлаб" қўяди. Бу гол Англия клубларининг эътиборига тушади ва роса гап-сўз бўлади. Шундан кейин, Шацкихни кўплаб клублар кузатишни бошлашади ва осиёлик футболчи ўз номини Европага ёзиб қўяди.

У Осиёда узоқ вақт ўзига хос фигура бўлиб қолаверди. Афсуски, унинг хизматларини матбуот унчалик ҳам сезмади. Унинг Олеся билан никоҳини Дэвид ва Виктория Бэкхемлар никоҳи билан қиёсласа бўларди.

Шу футболчи Европада, жумладан Англияда ўйнаб кетар эди, аммо унинг исми Россияни эслатарди. Ҳа, уни россиялик деб ўйлашарди. Бу ҳолат кўплаб топ-клубларни чўчитди.

Аслида, у қуёшли Ўзбекистондан чиққанди. Ўзбекистон термаси 1994 йилда жуда катта ғалабага эришиб, ўз номини ҳаммага кўз-кўз қилганича кейинчалик ҳеч нарсага эриша олмади. Бу юртнинг футболи туман ичида қолиб кетганди...

Ваҳоланки, Хидетоши Наката ва Али Даилар даврида Ўзбекистондан бемалол футболчиларни Европа олиб келса бўларди. Уларнинг савияси шунга етарди..".

Мақоланинг давомини бироздан кейин чоп этамиз.

Манба: www.uff.uz
Киритиш