{{ message }}

«Интер» Икардининг товон пулини кўпайтириб қўймоқчи

«Интер» клуби аргентиналик ҳужумчи Мауро Икардини ўзида сақлаб қолмоқчи.

Ушбу ўйинчига «Челси» ва «Реал» клубларидан қизиқиш бор. Агар миланликлар Икардини жамоада сақлаб қолишни уддалай олмасалар, у ҳолда унинг трансферидан катта миқдорда пул ишлаб олишни мўлжал қилганлар.

«Интер» Икардининг товон пулини 160 млн еврога қадар кўтариш ниятида.

25 ёшли ҳужумчи «Интер»дан йилига 8 млн евро (А Серияда барчадан кўп) маош сўрамоқда, бироқ клуб 7 млн евродан кўп тўламоқчи эмас.

Манба: www.championat.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар