{{ message }}

Роббен – Истанбулнинг асосий нишонига айланди

Азиз Йилдирим жамоаси таркибини кучайтириш учун отни қамчилашга тушди. Сабаби 3 июнда “Фенербаҳче” клуби президентлигига сайловлар бўлиб ўтади.

Йилдирим иккинчи номзод Али Кочдан кўра кўпроқ овоз олиш учун мухлислар эътиборини қозонмоқчи.

Унинг рўйхатида  “Бавария” жамоасининг голландиялик ва франциялик легионерлари: Арьен Роббен, Франк Риберилар бор. Шунингдек, у “МЮ” дан Маруан Феллайни, “Ницца”дан Марио Балотеллини ҳам Истанбулга олиб келмоқчи.

Аммо клуб президентнинг энг биринчи нишони ҳамон Арьен Роббен бўлиб турибди. Бу борада “Фенербаҳче” клуби “Бавария”га таклиф билан чиқишга тайёр.

Роббенннг Германия клуби билан тузган шартномаси тугашига яна бир йил  вақт бор. “Бавария” раҳбарияти 34 ёшли ярим ҳимоячининг трансфер нархини ҳали белгилаганича йўқ.

Шунга қарамай, “Фенербаҳче” Роббен масаласида тезроқ муҳокама столига ўтирмоқчи. Унинг Истанбулга келиши маълум бўлгач, Азиз Йилдирим  бор эътиборини Балотелли ва Феллайни трансферига қаратади.

Қанча керак бўлса, шунча маблағни топмоқчи. Хуллас, Йилдирим президентлик курсисини Али Кочга бўшатгиси йўқ.

Қолаверса, “Фенербаҳче”нинг асосий рақиби “Галатасарой” ҳам ёзги трансфер мавсумда катта харидларни амалга оширишни мақсад қилган.

Фотиҳ Теримга жамоани кучайтириш учун “Галатасарой” раҳбарияти ҳозирнинг ўзида 200 миллион лирани ҳозирлаб қўйди. Ёзгача бу сумма янада ортиши мумкин.

Манба: www.championat.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар