{{ message }}

Тухель «Бавария» таклифини рад этди ва ёзда АПЛ клубида иш бошлайди

Дортмунднинг «Боруссия» клуби собиқ бош мураббийи Томас Тухель ёзда «Арсенал» бошқарувини ўз қўлига олади, дея хабар қилмоқда Kicker нашри.

Манбада айтилишича, Тухель 23 март куни «Бавария» раҳбарияти таклифини рад этган. 44 ёшли мутахассис ўзини Англия чемпионатида синаб кўрмоқчи ва «Арсенал» таклифини қабул қилган.

Тухель лондонликлар клубини танлашига асосий сабаб қилиб Свен Мислинтат кўрсатилмоқда. Ҳозирда «Арсенал» скаутлари раҳбари бўлган Свен 2006-2017 йиллар мобайнида дортмундликлар клубида ишлаган ва Тухель билан яхши алоқада.

«Арсенал»нинг айни дамдаги бош мураббийи Арсен Венгернинг жамоа билан шартномаси 2019 йилда ўз ниҳоясига етади. Бироқ раҳбарият катта эҳимол билан францияик мутахассис билан шу ёзда хайрлашади.

Манба: www.championat.com
Киритиш