{{ message }}

Гризманн «Барселона»га ўтиш учун маоши камайишига ҳам рози

«Атлетико» клуби ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Антуан Гризманн «Барселона»га ўтиш учун маоши камайишига ҳам рози.

Sport нашрининг хабар қилишича, футболчи «Барселона» билан шахсий шартнома борасида келишаётганда маоши олдингидан кам бўлишига рози бўлган, бироқ келишувга совринлар ва муваффақиятли мавсум учун ажратилган катта бонуслар қўшилган.

Аввалроқ, ОАВда франциялик ҳужумчининг ёзда каталонияликлар сафига йўл олиши бир неча бор хабар қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, Гризманн «Атлетико»да 2014 йилдан буён тўп суриб келади.

Манба: www.sport.es
Киритиш