{{ message }}

Месси «Реал» базасида шуғулланди. Нимага? (видео)

Каталониянинг “Барселона” клуби ҳужумчиси Лионель Месси Аргентина терма жамоасининг шанба кунги машғулотларини кичик жароҳат сабаб ўтказиб юборганди.

Шунингдек, у Италияга қарши ўйинни ҳам ўтказиб юборишга мажбур бўлганди. Аммо тажрибали футболчи бугун тонгда бўлиб ўтган машғулотларда иштирок этди.

Қизиқарлиси, Месси Аргентина терма жамоаси билан “Реал” клубининг машғулот базаси “Вальдебебас”да шуғулланган.

Аргентиналиклар бош мураббийи Хорхе Сампаоли Мессини Испанияга қарши 27 март куни бўлиб ўтадиган ўртоқлик учрашувида майдонга асосий таркиб футболчиси сифатида тушуриши кутилмоқда.

Маълумот учун, ўйин “Атлетико”нинг “Ванда Метрополитано” стадионида бўлиб ўтади. Аргентина ФИФА кунларидаги ўртоқлик ўйинларининг дастлабкисида Италия терма жамоаси устидан 2:0 ҳисобида устун келганди

Манба: www.goal.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар