{{ message }}

«Ювентус» клуби «Лацио» етакчисига қизиқиш билдирмоқда

«Лацио» клуби ярим ҳимоячиси Сергей Милинкович-Савич ўз фаолиятини «Ювентус»да давом эттириши мумкин.

Tuttosport нашрининг хабар қилишича, 23 ёшли футболчи туринликларнинг асосий трансфер мақсади бўлиб турибди. Шунингдек, сербиялик иқтидор эгасига «Манчестер Юнайтед», «Манчестер Сити» ва «ПСЖ» клубларидан ҳам қизиқиш бор.

Аввалроқ «Лацио» президенти Игли Таре 2017 йилнинг ёзида Милинкович-Савични 70 млн еврога сотмаганини айтганди.

Ушбу мавсум Сергей римликларнинг 37 ўйинида қатнашиб, 11 гол ва 4та голли узатмага муаллифлик қилган.

Манба: www.championat.com
Киритиш