{{ message }}

«Милан» ҳужумчиси ёзда Хитой чемпионатига йўл олиши мумкин

«Милан» клуби ҳужумчиси Никола Калинич ўз фаолиятини Хитойда давом эттириши мумкин.

Футболчи миланликлар устози Женнаро Гаттузо билан чиқиша олмаяпти. Италиялик мутахассис Калиничнинг машғулотларга бефарқлигидан норози ва уни асосий таркибга деярли қўшмаяпти.

Бундан ташқари, хорватиялик ўйинчи «Милан»да Андре Силва ва Патрик Кутронеларга рақобатнибой бериб қўймоқда.

Corriere dello Sport нашрининг хабар қилишича, 30 ёшли футболчига Хитой клубларидан бир нечта таклиф бор. Бир қатор Чин юрти вакиллари Калиничнинг А Сериядаги ҳолатини мунтазам кузатиб бормоқдалар.

Манба: www.sports.ru
Киритиш

Ўхшаш хабарлар