{{ message }}

Россияда энг кўп маош олувчи футболчилар. Виталий Денисов «Топ-100»да

Россия спорт нашлари мамлакат чемпионатида тўп сурадиган футболчиларнинг маошини эълон қилди. Унга кўра, энг кўп пулни Санк-Петербургнинг "Зенит" жамоаси футболчиси Леандро Паредес олар экан. Унинг бир йиллик маош миқдори 5 млн еврони ташкил қилади.

Иккинчи ўринда Москванинг "Локомотив" жамоаси ҳимоячиси Ведран Чорлука олади. Кучли учликка "Зенит"дан Бранислав Иванович ҳам киради.

Ҳамюртимиз Виталий Денисов 57-ўринда қайд этилган. Унинг йиллик маоши 1,7 млн еврони ташкил қилади.

Топ-10 билан танишинг:

1. Леандро Паредес («Зенит») - €5 млн

2. Ведран Чорлука («Локомотив») - €4,5 млн

3. Бранислав Иванович («Зенит») - €4,1 млн

4. Мануэл Фернандеш («Локомотив») - €3,8 млн

4. Квинси Промес («Спартак») - €3,8 млн

6. Артем Дзюба («Зенит») - €3,6 млн

7. Луис Адриано («Спартак») - €3,5 млн

8. Александр Кокорин («Зенит») - €3,3 млн

9. Доменико Кришито («Зенит») - €3 млн

10. Федор Смолов («Краснодар») - €2,9 млн

57. Виталий Денисов (Ўзбекистон, «Локомотив») - €1,7 млн

Манба: www.uff.uz
Киритиш