{{ message }}

Куртуа: Келажагим борасида ЖЧ-2018дан аввал бир қарорга келаман

«Челси» клуби ва Бельгия терма жамоаси дарвозабони Тибо Куртуа Лондон клуби билан ЖЧ-2018 бошланишидан аввал янги шартнома борасида келишиб олмоқчи.

«Мен ўз келажагим борасида ЖЧдан аввал бир қарорга келишим лозим. Жамоа билан шартномамни узайтиришим ёки яна бир йил қолишим мумкин. Аммо мундиал давомида ушбу ҳаёллардан ҳоли бўлишим лозим.

Менинг «Челси» билан шартномам яна бир йил амал қилади. Мен клубда ўзимни яхши ҳис этмоқдаман. Мавсум якунига етгач раҳбарият билан муҳокама қилиб оламиз. Мен кейинги мавсум ҳам «Челси»да бўлишимни биламан», - дейди Куртуа.

Эслатиб ўтамиз, бельгиялик посбонга «ПСЖ» ва «Реал» клублари қизиқиш билдирмоқда.

Манба: www.sports.ru
Киритиш