{{ message }}

Хорхе Сампаоли: ЖЧ – Мессининг бошига қўйилган тўппонча, агар зафар қучмаса отиб ташланади

Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Хорхе Сампаоли жаҳон чемпионатида ғолиб чиқса, унда Лионель Мессининг ўрни ҳақида гапириб ўтди.

«Жаҳон чемпионати – бу тўппонча, у Мессининг бошига қўйилган. Агарда Лео ғалаба қозонмаса, отиб ташланади. Натижада у ўз истеъдодидан лаззат олмайди. Терма жамоа атрофидаги салбий натижалар Мессига зарар келтирмоқда.

Айни дамда мен дунё тарихидаги энг яхши футболчини тарбия қилмоқдаман. Ушбу ўйинчи футболдаги сўнгги 10 йил ичида энг яхшиси бўлиб қолади.

Мессининг ўрни ҳақида гапирадиган бўлсам, футболчиларни ўзлари учун энг қулай бўлган жойда фойдаланиш лозим. Лео «Барселона» клубида ўйнагандай ҳаракат қилади.

Уни янги модель остига қўйиш - ахмоқлик», - деб қайд этган Сампаоли апрель ойида чиқадиган китобида.

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар