{{ message }}

«Ливерпуль» 100 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олмоқчи

«Ливерпуль» клуби мавсум сўнггида «РБ Лейпциг» ҳужумчиси Тимо Вернерни сотиб олишга ҳаракат қилади.

22 ёшли немис футболчисининг трансфери 100 млн еврога баҳоланмоқда. Германия терма жамоаси ҳужумчисига шунингдек, «Реал», «Атлетико» ва «Арсенал» клубларидан ҳам қизиқиш бор.

Вернернинг «РБ Лейпциг» билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар мўлжалланган, бироқ жамоа ушбу келишувни яна уч йилга узайтиришни истамоқда.

Манба: www.sports.ru
Киритиш