{{ message }}

AS: «Реал» ярим ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этади

«Реал» клуби ярим ҳимоячиси Маркос Льоренте катта эҳтимол билан ёзда мадридликлар сафини тарк этади, дея хабар қилмоқда AS нашри.

Манбада таъкидланишича, испаниялик футболчи етарли ўйин амалиётисиз қолаётганидан норози. Льорентега «Реал Сосьедад» ва «Айнтрахт» клубилари даъвогарлик қилишмоқда, бироқ ушбу курашда баскликлар клуби фаворит бўлиб турибди.

Шунингдек, 23 ёшли футболчи «Реал Сосьедад» футболчиси Альваро Одриосолани қўлга киритишдаги келишувнинг бир қисми бўлиши ҳам мумкин.

Ушбу мавсум Маркос Ла Лигада 10та ўйин ўтказди.

Манба: www.as.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар